Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. — 31 б.
Ушбу методик-библиографик қўлланма ёзувчи Шуҳрат (Ғулом Алимов) таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан тузилди. Қўлланмада Шуҳратнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида умумий маълумотлар, шунингдек, АКМ ва АРМлар ҳамда кутубхоналарда ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва Шуҳрат ижодига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.