Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ӯзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008. — 34 б.
Ушбу методик-библиографик қўлланма XIX асрнинг сўнгги чорагида туғилиб, XX асрнинг ўрталарига қадар яшаб ижод этган, ўзбек ва тожик адабиётлари тараққиётига муайян ҳисса қўшган зуллисонайн ёзувчи Садриддин Айний таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан тузилди. Қўлланмада Садриддин Айнийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар шунингдек кутубхоналар, АКМ ва АРМларда ўтказиш мумкин бўлган тадбирлар туркуми ва адабиётлар рўйхати берилган. Қўлланмадан мутахассислар ва Айнийинг ижодига қизиқувчи китобхонлар фойдаланишлари мумкин.